+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-01-2024, 18:25
142

Сӯх туманида "дафтар"-ларга киритилган фуқароларга қандай ёрдам кӯрсатилди?

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий қилиниб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. 

Сӯх туманида 1 972 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, улардан 1 414 нафари иш билан таъминланди. 

Шундан  92-нафарига  имтиёзли кредитлар, 464 нафарига Аёллар жамғармаси томонидан 599 миллион сўмлик бир марталик ёрдам кўрсатилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 1 079 нафар ёшларга кўмак кўрсатилиб, шундан 631 нафари доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилган, 47 нафарига 1 миллиард 200 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ҳамда 108 нафар ёшларга 10 йилга 54 гектар ер майдонлари ажратиб берилган. 

Шунингдек, жамғарма ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий ва психологик ёрдамга мухтож 341 нафар ёшларга 902 миллион 800 минг сўмлик турли йуналишлар бўйича ёрдамлар кўрсатилди. 

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 37 нафар вояга етмаганларга “Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан турли йўналишларда 232 миллион 300 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. -дея хабар бермоқда Сӯх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати