+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
31-01-2024, 02:41
132

Сайтимизда эълон қилинган мақолага ҳоким ӯринбосари муносабат билдирди

Хабарингиз бор, сайтимизга Сӯх тумани Навобод маҳалласи, Хирмантеппа кӯчасида яшовчи аҳолидан тозаланган канал чиқиндилари канал бӯйичага ташланганлиги сабаб, ушбу ҳудудида аҳоли унинг бадбӯй ҳидидан азият чекаётгани бӯйича мурожаат келиб тушган эди. Ушбу мурожаат иккинчи марта эълон қилингач ушбу масалага Сӯх тумани ҳокимининг қишлоқ хӯжалиги ва сув масалалари бӯйича ӯринбосари Муслимбек Мавлонбеков муносабат билдирди. Муносабатда "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил  29 ноябр кунидаги “Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видео селектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ва вилоят ҳокимининг 2023 йил 05 декабр кунидаги 424-11-0-Q/23-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2024 йил 15 январ кунидаги 4-11-159-Q/24-сонли қарорларига асосан Сўх ширкат хўжалиги ҳисобида бўлган 16.6 км канал ва ариқлари механизм ёрдамида тозалаш режаси белгилаб берилган. Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Сўх ширкат хўжалигининг "Ровон" каналини 7.2 км қисмини механизм ёрдамида тозаланди. Канал ичидан тозалаб олинган қум ва лойқалар маълум вақт ичида суви чиқиб кетиб, қўригандан сўнг Сўх ширкат хўжалиги томонидан олиб чиқиб кетиши белгиланган. Ушбу канал тозалагандан сўнг 1000 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш тизими яхшиланади." -дея ёзган ҳоким ӯринбосари. 

"Суви чиқиб кетиши"..."қуриб қолиши"-га қадар "азият чекмоқдамиз" - дея мурожаат этаётган аҳолига бир-икки кун сабр тилаймиз.