+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
31-01-2024, 16:07
126

“Опен бюджет”да сохта овоз йиғилмайди! “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади 

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида “Ташаббусли бюджет” билан боғлиқ муҳим тартиб белгиланмоқда.

Белгиланишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.