+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-02-2024, 07:52
97

Давлат дастури лойиҳасидан тиббиётга доир қандай вазифалар ўрин олган?

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Хусусан, дастур лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;

буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;

 3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;

 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;

аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобиль илова яратиш.