+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-02-2024, 17:40
67

Ӯткан йилда Фарғонада “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ бўлди?

Мамлакатимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Буни эса 2023 йил давомида “103” хизматига бўлган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Ўтган йил “Тез ёрдам”га вилоятимиз бўйича жами 1,5 млн тага яқин чақириқ келиб тушди, — дейди Республика Тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Баҳром Тошболтаев. — Аммо, хизмат фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмаяпти. 

Рақамларни таҳлил қилсак, ўтган 2023 йилда “103” хизматига жами 518 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Оқибатда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаштириш билан овора бўлади. Бу эса оғир беморлар ҳаётини хавф остига қўйиши аниқ. Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични ўтган йиллар билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин. (Батафсил инфографикада)