+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-02-2024, 20:40
335

Яхшиликни билмаган мусофир

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)                                                            

Қўнғироқ қилиб уй манзилини сўради. Негадир овози хаста эди. Афтидан бирор кор-ҳол бӯлган. Орадан бир соат ӯтмасдан эшик тақиллади. Очдим. Шошиб уйга кирди. Ҳаво совуқ эди. Устида ҳатто қишги кийими ҳам йӯқлиги сабаб қалтирарди. Дарҳол унга иссиқ чой бердим. Бироздан сӯнг юзига ранг кирди. 
- Тинчликми? Нима бӯлди? - сӯрадим мен. 

Йиғлагиси келаётгандек зӯрга гап бошлади: - Йўқ. Тинч!  Ишим юрмай қолганидан хабаринг бор. Кеча уйдан қўнғироқ қилишди, дадам ҳамасидан хабар топибдилар. Ватанга қайтишим шарт. Йӯқса...

-Мендан қандай ёрдам керак, сӯрадим ундан.

- Пул керак укам, пул! Янги устбош сотиб олиб сал одамбашара бӯлиб бориш керак. Озроқ йўлкира учун ҳам... 

Ростини айтсам, раҳмим келди ва керакли маблағни бердим. Хурсандлигидан кўйлагига сиғмас эди. У ватанга қайтди. 

Йиллар ӯтди. Менинг ҳам ишларим юрмай қолиб, қарзга ботдим. Мен худди шу одамдан қарздор бӯлдим. Ватанга қайтдим... 
Бир куни мени маҳалла раиси чақиртирди. Маҳалла идорасида раис ва  участка нозири индамай ўтиришарди. Салом-аликдан кейин раис олдимга қоғаз ташлади. Ўқиб чиқдим ва... Бироздан кейин ўзимга келдим. Бӯлиши мумкин эмас. Умуман ишонмасдим? Лекин... афсуски, ариза унинг номидан эди. "У пулимни бермади" деб  ИИБга ариза берибди..

Хулоса сиздан азиз ӯқувчи!

(Давоми бор)