+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-01-2024, 10:54
141

Фарғона вилояти қачон ташкил этилган?

15 январь – Фарғона вилояти ташкил топган кун

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ  1938 йил 15 январда ташкил этилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Шимолдан Наманган, Андижон вилоятлари, жануб ва шарқдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари билан чегарадош.

Майдони: 6,8 минг км2. 

Аҳолиси 2023 йил 1 апрель 3 994 800 киши бўлиб, шундан, эркаклар 50,3 %, аёллар эса 49,7 % ни ташкил этади. 

Шаҳар жойларида яшовчи аҳоли жами аҳолининг 56,7 % га тўғри келади.  

Фарғона вилояти таркибида 4 та шаҳар ва 15 та туман бор.

Маркази – Фарғона шаҳри.

Асосий саноат тармоқлари – ёқилғи (нефтни қайта ишлаш), енгил саноат (пахта тозалаш), озиқ-овқат саноати.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари – дончилик, пахтачилик, боғдорчилик, узумчилик, гўшт-сут чорвачилиги, паррандачилик, ипакчилик.

Ҳасанхон Акбаров Фарғона давлат университети талабаси