+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
02-02-2024, 17:01
94

Сӯх туманида нафақа ва пенсия олувчилар сони неча нафар?

Сӯх туманида пенсия ва нафақа олувчилар сони 10 минг 408 нафарни ташкил этади. Улардан 7750 нафари ёшга доир пенсия олувчилардир.  Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

🔹ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

🔹боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 212 000  сўм); 

🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган. Сӯх туманида эса, 10 минг нафар пенсия ва нафақа олувчилардан 2608 нафарининг пенсия ва нафақалари 1 февральдан бошлаб 621 минг сӯм этиб белгиланди. Бу ҳақда, Kishvar.uz мухбирига С=х тумани пенсия жамғармаси раҳбари Раҳматжон Девонаев маълум қилди.