+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
03-02-2024, 13:20
109

Ҳилола Умаровага иккита ўринбосар тайинланди

Раджабов Сардор Бахтиёрович ҳамда Боқиев Фарход Эсанович Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сардор Раджабов тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Фарход Боқиев эса тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.