+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
03-02-2024, 18:03
211

Газку майли "свет"-га нима бало урди?

Сайтимизга Сӯх туманидаги Гулистон,  Демирсад ва бошқа МФЙлардан мурожаат келиб тушди. 

"Табиий газ билан хайрлашганимизга 20 йилдан ошди. Аммо бугунги совуқ кунларда ҳар куни электрни ӯчириш бизни маҳаллада анъанага айланди. Айни дамда маҳаллада свет йӯқ"-дея мурожаат қилган маҳаллий аҳоли. 

Таҳририят: Аҳолини ҳам, электр масъулларини ҳам бугунги совуқ кунларда вазиятларини тушунамиз. Чунки газ босими пасайиб кетган, айрим ҳудудларда умуман ӯчирилганлиги сабаб, эҳтиёж электр энергиясига икки баравар ошиб кетиши табиий ҳол. Бироқ, айни дамда электр фақат Демирсад МФЙда эмас, бошқа ҳудудларда ҳам ӯчган - дея ёзмоқда кӯзатувчиларимиз.

Аммо мурожаатни етказиш бизнинг вазифамиз. Бунга муносабат билдириш масъулларнинг вазифаси.