+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-02-2024, 17:08
182

Шеърият оламида йилдан йилга юксалаётган сӯхлик шоир

Сӯхнинг табиати гӯзал, таърихи улуғ. Халқи эса, табиатан ижодкор. Сӯхга келиб қайси даврада ӯтирмасангиз фақат шеър эшитасиз. Шеъриятга меҳр қӯймаганни топмайсиз. Бир пайтлар Қӯқон адабий муҳитида ривожланган зуллисонайнлик анъанаси бугун Сух адабий муҳити давом эттирилмоқда. Ӯзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Расулбек Аҳмадзод ушбу анъанани янада ривож топтириш ва давом эттиришда ӯлкан ҳисса қӯшаётган сӯхлик шоирлардан бири ҳисобланади. Шоирнинг 3 та шеърлар тӯплами нашрдан чиққан.

Бундан ташқари унинг тожик ва ӯзбек тилларида ёзган шеърлари бир нечта тазкира ва баёзларда ҳам чоп этилган. Куни кеча унинг янги китоби нашр этилди. "Фарди фардо" номли шеърий тӯплами пойтахтдаги нуфузли нашриётлардан бирида чоп этилди. Таниқли адиб, Ӯзбекистон ва Тожикистон ёзувчилар уюшмалари аъзоси Жаъфар Муҳаммад Термизий китобнинг кириш қисмида шоирнинг шеъриятдаги нуқсонлари ва муваффақиятларига алоҳида тӯхталиб ӯтган. "Аҳмадзоднинг бу галги китоби аввалгиларидан фарқ қилади. Демак, у йилдан йилга юксалмоқда." - дейди Жаъфар Муҳаммад. 
  Расулбек Аҳмадзодни ушбу янги нашр етилган китоби билан табриклаймиз ва унга доимо муваффақиятлар тилаймиз!