+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-02-2024, 19:42
101

Анорчилик ҳадисини олган маҳалла раиси

Сӯх туманининг Лембур маҳалласида истиқомат қилувчи Ғайратжон Неъматовнинг ҳовлисида анор, хурмо, узум меваларидан ташқари, банан, лимон ва мандарин каби ситрус меваларни ҳам учратасиз. Муъжазгина иссиқхонада етиштираётган мандариннинг ширинлиги чет элникидан   қолмайди. Маҳалладошларининг сӯзларига кӯра, у зироатчиликда бой тажрибага эга. Айниқса, қирмизи анор етиштиришнинг ҳадисини олган. 

- Қадимдан анорчилик ӯлкан даромад манбаи, камёб ва шифобахш неъмат сифатида баҳоланган. Замонавий тиббиёт, халқ табобатида жуда фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Жаҳон бозорида ушбу маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф юқори. - дейди Ғайратжон Неъматов.

Унинг ҳовлисида етиштираётган анорлар чиндан ҳам сифатли ва таъми ширин. Минерал ӯғит ӯрнига биогумусдан фойдаланганлиги боис, ҳовлисидаги меваларнинг сифати ва ҳосилдорлиги жуда баланд. Биогумусни ҳам ӯзи тайёрлайди. - Агар астойидил ҳаракат қилсангиз, биогумусдан ҳам яхши даромад оласиз. Зеро, бугун деҳқонлар минерал ӯғит ӯрнида кӯпроқ биогумусдан фойдаланмоқда. - деди у. 

Ғайратжон Неъматов Сӯх туманидаги Лембур маҳалласи раиси. Раисман деб деҳқончиликдан воз кечмади. Аксинча, эзгу амаллари билан бошқаларга намуна бӯлмоқда. 

Жаҳонгир Собиров, Kishvar.uz мухбири

                                                                             Куз фаслида олган сурат