+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-02-2024, 18:14
125

Пулини тӯлаяпмиз, аммо сувдан дарак йуқ...

Сӯх тумани Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳа-сметалар асосида 11,66 км янги тармоқ тортиш ва 1-дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш режалаштирилган бўлиб, 2021-2023 йиллар давомида Фарғона вилоят “Янги Авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб, жами бўлиб бугунги кунгача  7,1км янги ичимлик сув тармоғи тортилди, ҳамда янги ичимлик сув қудуғи қазилди. Бироқ хурсандчилигимиз бир йилга бормад. Ичимлик суви учун пул тӯлаяпмиз. Ҳатто тӯлаган пулимиз учун квитанцияларимиз ҳам бор. Аммо Сӯх туманидаги Сувтаъминот бу лойиҳани  ҳали қабул қилмаганлиги сабаб, электртаъминот корхонаси билан шартномаси йӯқ ва шунинг учун Зармиён мавзесига сув берилмаяпди. Икки давлат ташкилотининг келишмовчилиги сабаб аҳоли азият чекмоқда - дея бизга мурожаат қилди ушбу ҳудуд аҳолиси. Масъуллардан ушбу масалага изоҳ кутамиз.