+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-02-2024, 18:28
110

Тожик ва ўзбек халқларининг адабий-маданий алоқаларига бағишланган китоб

 Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси залида бундан бир неча кун аввал Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, академик Абдужаббор Раҳмонзоданинг “Пайғоми дӯсти” – “Дўстлик пайғоми (тожик ва ӯзбек тилида чоп этилди) ҳамда “Дипломатия, маданият ва сиёсат” номли янги нашр этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг сиёсий иродаси, очиқ ва самарали ташқи сиёсати туфайли ўзаро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлиги алоҳида эътирофга сазовор. Дарҳақиқат, ӯзбек-тожик халқларини умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат доимо бирлаштиради. Икки муаззам қавм ҳақида сӯз кетганда, кӯз ӯнгимизда энг аввало туркий тилни якқалам айлаган Мир Алишер Навоий ва унинг устози, тожик адабиётининг ривожига улкан ҳисси қӯшган Мавлоно Абдураҳмон Жомий гавдаланади. ХV асрда яшаб ижод қилган икки буюк аллома икки тилда ижод қилиб, адабиётда зуллисонайнлик анъанасини юқори чӯққига олиб чиққан.  Бу сӯзлар Тожикистон элчихонасида ушбу мамлакатнинг Ӯзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, академик Абдужаббор Раҳмонзоданинг икки тилда ёзилган “Дӯстлик пайғоми” ҳамда “Дипломатия, маданият ва сиёсат” китобларининг тақдимоти муносабати билан ташкил этилган тадбирда яна бир карра ӯз ифодасини топди.

            Тадбирда шоир ва ёзувчилар, олимлар, журналистлар, ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

“Пайғоми дӯсти” – “Дўстлик пайғоми” тарихий-адабий очерки тожик ва ўзбек халқларининг адабий-маданий алоқаларига бағишланган. Дўстлик бу ижодкорлик, янгилик, тараққиёт ва юксалишдир.

Муаллиф ушбу очеркда “Мавлоно Жомий ва Мир Алишер Навоийлар даврида тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик муносиб тарзда ривожланиб, янги маъно касб этгани ҳақида алоҳида тӯхталиб ӯткан ... Мавлоно Жомий ва Мир Алишер Навоийнинг ҳам илм-фан, адабиёт, санъат ва мусиқа аҳлини жипслаштириш ҳамда илм-фан ривожига қӯшган хизматлари беқиёс” – дейди муаллиф ӯз китобида...

“Дипломатия, маданият ва сиёсат” китобида замонавий даврнинг долзарб муаммолари, давлат мустақиллиги, маданий дипломатия ва бугунги инсонпарварлик сиёсатига оид кенг қамровли мақолалар ўрин олган. Шунингдек, ушбу китобдан ўқувчи Ӯзбекистондаги  “Овози тожик” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Тожибой Икромовнинг элчи билан “Бахтиёрлар диёрида” номли суҳбати билан танишади. Айтиш керакки, дипломатияга оид китоблар кам. Ўйлаймизки, бу соҳада ҳам кўплаб материаллар чоп этилиши керак. Чунки янги мустақил давлатларнинг ёш дипломатларига бундай китоблар керак.

Китоб шарҳи доирасида шоирлар иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги тожик адабиётининг етук шоирлари Паймон, Файз Маҳмуд ва Жаъфар Муҳаммад ўзларининг икки тилда ёзилган марғуб ашъорларини иштирокчиларга тортиқ қилишди.

Тадбир сўнгида элчи Ўзбекистоннинг машҳур бастакори Мустафо Бафоев Тожикистон Бастакорлар уюшмасига аъзоликка қабул қилинганини маълум қилди. Сўнгра доимий олқишлар остида мамлакатимиз олимлари, ўқитувчилари ва фаол зиёлиларига Тожикистон маданият, таълим ва фан вазирликларининг сертификат ва кўкрак нишонлари ҳамда элчихона мукофотларини топширди.

Айтиш мумкинки, икки қўшни давлат – Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг бунёдкорлик ташаббуслари туфайли икки мамлакат халқлари қалбидан дўстлик ва қариндошлик, ҳамжиҳатлик уруғи жой олди. Бу тадбир ҳам ана шу дўстлик ва ҳамжиҳатлик самарасидир.

Жаҳонгир Собиров, журналист