+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-02-2024, 20:29
64

Ўз бурчини бажармаганлиги сабабли оталарга "15 сутка" маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари  бўйича узоқ муддатдан буён алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган  4 нафар қарздорларга нисбатан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4-моддаси бўйича қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар тайёрланди.

      Тайёрланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида 06.02.2024 йил куни кўриб чиқилиб, 3 нафар қарздор оталар томонидан қарздорликни тўламаганлиги сабабли уларга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 
       Шунингдек,  1 нафар қарздор отага  алимент пулларини тўлаб бериши учун муддат берилди.

Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими