+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-02-2024, 22:25
227

"Илм-фан қаноти" медали билан тақдирланган яна бир сӯхлик талаба

Аввалроқ ушбу медал билан бӯлажак шифокор Назиржон Назиржонов тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик. Kishvar.uz интернет нашри мухбирининг маълум қилишича, яна бир сӯхлик иқтидорли ёшлардан бири, 

CENTRAL ASIAN MEDICAL UNIVERCITY 1-курс талабаси – Салоҳиддинов Ҳасанхон Равшанжонзода Самарқанд шаҳрида “Жигар трансплантацияси” мавзусига бағишланган анжуманда иштирок етди. Унинг халқаро анжуманларда муҳим мавзулар билан қатнашаёгани тиббиёт соҳасида юксак марраларни запт этиш учун қилинаётган сай-ҳаракатларидан далолат беради. 

Бундан ташқари Ҳасанхон Салоҳиддинов Тошкент шаҳрида SCINTIFIC PUBLICATION халқаро ахборот маркази томонидан “Тиббиётда жигар серрозига қарши курашиш” мавзусига бағишлаб ӯтказилган халқаро конференсияда фаол иштирок етди. Мазкур конференсия доирасида 400 нафар номзод талабалар орасидан Хасанхон ҳам “Илм-фан қаноти” медали билан тақдирланди. Муваффақият бардавом бӯлсин!