+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-02-2024, 10:16
104

"Таниш-билиш"-лари орқали навбатсиз "Газзаправка"-га киришда коррупцион ҳолат борми?

"Газзаправка"-лардаги ҳолатни кӯриб, баъзида оддий одамлар, яхши жойларда ишлайдиган таниши йӯқ одамларга ачинасиз. Чунки улар газ тӯлдириш учун керак бӯлса, икки кунлаб навбатда туришади. Неча марта айнан шундай ҳолатларга гувоҳ бӯлганлар расм ва видеолар ташлаб, бир "яхшигина" лавҳа ё мақола тайёрлашимизни вилоятимизни қарийбки барча ҳудудларидан талабу таклифлар келмоқда. 

Албатта ҳолатни ӯрганамиз ва  айнан тун ярмида газ тӯлдираётган пайтда ҳам эринмасдан жараённи кузатамиз. Агар шундай ҳолатлар яна кузатилса, албатта вилоятимизнинг барча ҳудудларидан видеолавҳа тайёрлаб тақдим этишга ҳаракат қиламиз.


Хабарингиз бор, 3 февраль куни Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган ва бу ҳолат ӯлим билан якунланган. 

Шунинг учун, бу жараёнда эҳтиёткорлик талаб этилади. Бир "каттароқ" танишингиз орқали навбатни бузиб кириш, бошқаларни менсимаслик энг пасткашлик, аҳмоқлик бӯлиб, бундайлар "ҳайвон"дан фарқи йӯқ.