+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-02-2024, 10:11
55

Хотин-қизларнинг эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш - устувор вазифалардан бири

Шу мақсадда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова Қашқадарё вилоятида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи билан танишди.

Дастлаб, Қарши давлат университетида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу тадбирда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сўнгра, Қарши шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида касб-ҳунарга ўқитилаётган хотин-қизлар ҳамда “Sulton-tex” МЧЖда иш фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашилиб, уларга  яратилган шарт-шароитлар ва улар томонидан тайёрланган масҳсулотлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкиллаштириш бўйича масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.