+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-02-2024, 23:01
270

Шукурулло Исроилов Zo’r TV’дан ҳайдалди

Қизиқчи Шукурулло Исроилов жонли эфирда уятсиз ҳаракатларни бажаргани учун Zo’r TV’дан бўшатилгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 январь куни «Эрталабдан салом» кўрсатуви бошловчиси Шукурулло Исроилов эфир бошланганини пайқамасдан, уятсиз ҳаракатларни бажаргани акс этган видео тарқалди.

Ушбу видео тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлганидан кейин, сўз устаси барча мухлислардан кечирим сўраб, ушбу ножўя ҳаракатларни операторга қарата қилганини айтганди.

«Нотўғри тушунманглар, мен пауза вақтида оператор билан гап талашиб қолганимдан кейин ушбу қилиқни қилгандим», - дея изоҳ берганди Исроилов.



Норасмий манбаларга кўра, қизиқчи айнан ушбу ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган.