+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
10-02-2024, 12:31
57

Қазоқистон элчисининг эътиборини тортган корхона

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамкулов Марғилон шаҳрида жойлашган "Ёдгорлик" корхонасига ташриф буюрди.

Меҳмонни шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бошчилигидаги ҳунармандлар ва масъул раҳбарлар қарши олди.

Б.Атамкулов ташриф давомида
корхонада классик ва замонавий йўналишларда ташкил этилган иш жараёнларини кўздан кечирди. Корхонада ип ва жундан тайёрланган шолчалар, табиий бўёқлар ишлатилган матолар, улардан тикилган либосларга хорижда ҳам қизиқувчилар кўп.   

Бу ерда хатто ипак қолдиқларидан ҳам самарали фойдаланиб, улардан гиламлар тайёрланаётганлиги элчининг эътиборини ўзига тортди.

Корхонада чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқалар ўрнатилиб, саноат туризмини ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда.

Ташриф давомида
Б. Атамкулов Фарғона вилояти, жумладан Марғилон шаҳри ва Қозоғистон ўртасида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш бўйича ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.