+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-02-2024, 00:23
96

Лицензияси бекор қилинган хусусий университет талабаларининг тақдири нима бӯлади?

Нодавлат олий таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш ва лицензия талаблари бузилганлик ҳолатлари бўйича вазирликка келиб тушган норозилик мурожаатлари асосидаги текшириш натижаларига кўра, ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даво аризалари киритилган.

Шундан 5 тасининг тегишли лицензиялари суд қарорига кўра бекор қилинган бўлса, 1 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этаётгани маълум қилинди.

“Kun.uz” томонидан эълон қилинган “Хусусий ОТМнинг лицензияси тўхтатилса, ундаги талабалар нима қилади?” сарлавҳали мақола бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жавоб берди.

"Аввало шуни таъкидлаш лозимки, 2023-йил 3-июлдаги ПҚ-200-сон Қарорга кўра лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи вазирликка берилган.

Шундан келиб чиқиб, бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – “Valley Innovative University”, Урганч шаҳридаги Бинари университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилди. Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотларининг талабаларини ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда"
— дейилади вазирлик муносабатида.

Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилди. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланиши айтилди.

ROST24.uz | Telegram | YouTube