+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-02-2024, 07:01
71

Оёқдаги замбуруғлар тирноқлар емирилишига сабаб бўлиши мумкин

Оёқлар – инсон танасининг муҳим таянч аъзоси. Аммо улардаги тиббий муаммолар юришга ҳалал бермагунча кўпчилик эътибор бермайди.

—  Ясситовонлик ёки оёқлар ораси бурмаларининг торлиги каби нуқсонлар, ноқулай ва ҳаво ўтказмайдиган пойабзалларни кийиш ҳамда оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғлар хавфини оширади, — дейди Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров. — Микоз замбуруғлари – ана шундай касалликлардан. Улар бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда бўлади.

Оёқ терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимда учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ҳамда иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли хасталиклар ривожланишига қулай шароит туғдиради.

Микоз бошланишида тери қичишади, баъзан қизариши мумкин. Шунингдек, тери қуруқлашиб, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди ҳамда доғлар пайдо бўлади.

 Дисбактериоз, иммун танқислиги, авитаминозлар билан хасталанган беморлар ҳам замбуруғли касалликларга мойил бўлади.

Хасталик, асосан, шахсий гигиенага аҳамият бермай, беморнинг пайпоғи ва оёқ кийимларини киядиган инсонларда кузатилади.

Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқларига ўтиши мумкин. Бунда тирноқ қатлами қалинлашиб, уваланади. Ранги ўзгариб, нотекис ҳолга келади.

Шунингдек, хасталик бир неча йил давом этиб, бу даврда бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга ҳам юқтириши мумкин.

Шу сабабли ҳар бир киши оёқ-қўллари терисида муаммолар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Айни пайтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис назоратида керакли муолажалар олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз соғайиб кетади.