+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-02-2024, 07:04
107

Метан газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди 

Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон тумани Даҳанақақир МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчасида фуқаро О.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро Б.У. билан тортишиб қолган ва ҳолатга О.Ж.нинг яқин қариндоши О.Т. ҳам аралашиб, ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат шу ерда жамоат тартибини сақлаётган туман ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар  расмийлаштирилган.

09.02.2024 йил кунги суд тиббий экспертиза хулосасида ушбу фуқароларнинг ҳар бирида енгил шикастлар тоифасига кирувчи жароҳатлар аниқланганлиги сабабли, юқоридаги шахсларга нисбатан МЖтКнинг 52-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилиб,  қонуний қарор қабул кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига юборилган-дейилади Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати