+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-02-2024, 07:31
153

Энди ӯқитувчилар ишини Миллий гвардия назорат қиладими?

Тармоқда тарқалган хабарларга вазирлик изоҳ берди.
 
Ижтимоий тармоқда педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилиниши айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби расмий муносабат билдирди.
 
Қайд этилишича, Президент бошчилигида 5 февраль куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилган.
Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари қатор умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг дарслардаги иштирокини таъминлаш, уларнинг таълим-тарбиясини ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
 
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади.
 
"Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинади, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз", дейилади хабарда