+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 01:21
497

Ҳилола Умарова нега айнан Ҳушёр қишлоғидаги мактаб ва боғчага борди?

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ӯтган ҳафта Фарғона вилояти Сўх туманига келиб, Бобур Мирзо яшаган қишлоқ - Ҳушёрда жойлашган 14-сонли мактаб ва 13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечирди.

 

Чекка қишлоқдаги 14-сонли мактаб ҳамда 13-давлат мактабгача таълим ташкилоти масъуллари, ӯқитувчилар ӯқувчилар ва тарбиячилари билан учрашувда тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа педагоглари малакасини ошириш бўйича қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, маҳаллий аҳоли фарзандларини имкон қадар мактабгача таълим тизимига қамраб олиш, мактаб тайёрлов гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича масъуллар ва тарбиячиларнинг таклифлари тингланди. Вазир келиб кетгач, ижтимоий тармоқларда "Нега вазир айнан ушбу таълим муассасаларига борди?" "Муаммолари кӯп мактабларга нега келмади?" - деган саволлар берила бошланди ва муҳокамаларга сабаб бӯлди. 

Бироқ, Kishvar.uz мухбирининг ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида олиб борилган журналистик суриштурувлари натижасида, маълум қилиндики, туманда синфхоналар етишмовчилиги бӯйича энг "оғир мактаб"-лар сӯнги пайтларда 8, 14 ва 21-сонли мактаблар бӯлиб, жорий йил давомида 8 ҳамда 21-мактабларда қӯшимча бино бунёд этилиши давлат дастурига киритилган. Малбуд қишлоғида янги мактаб йил давомида қурилиши кӯзда тутилмоқда. Бироқ, коэффисиенти юқори бӯлган мактаб эндиликда фақат 14-сонли мактаб ҳисобланади. Яъни ушбу мактабда синфхоналар етмайди. 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг биноси ҳам талабга жавоб бермайди. Шул сабаб, Вазир "энг оғир" ҳисобланган мактаб ва боғчанинг шароитларини ӯрганди. Аммо ӯқувчиларнинг зукколиги, шундай "оғир мактаб"-да билимли ёшлар кӯплиги вазирни лол қолдирди. 

Жаҳонгир Собиров, Kishvar.uz интернет нашри мухбири