+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 01:51
338

"Халқ дардини ёзган" мурожаатчи аслида ким?

Аҳолидан сайтимизга келиб тушган мурожаатлар бӯйича журналистик суриштирув олиб борган пайт бир ажойиб воқеага гувоҳ бӯлдим. 

Бир мурожаатчи кӯчасидаги симёғочларни темир-бетон таянчлари билан алмаштириш бӯйича 10 марта ёзди. Ӯша манзилга бориб ҳолатни ӯргандик. Мутасаддиларни жалб этдик. 

-Қачон алмаштириб берасанлар? Бир йилдан бери ваъда берасанлар- бақир-чақир қилди мурожаатчилар. - Биз ҳақиқатни ёздик. Лекин ҳақиқат сизларга ёқмайди - деди мурожаатчилардан бири мутасаддиларга қараб. 

Шунда мутасаддилардан бири мурожаатчиларга қараб, эртадан иш бошланади. Лекин аввал нариги кӯчадан бошлаймиз. Сабаби у кӯчада ҳатто эски симёғоч ҳам йӯқ. Электр сими том ва дарахтлар устидан тортиб ӯтилган.- деди. Фейсбукда ҳамиша "ҳақиқат"-ни ёзиб, "халқ ғами" билан яшайдиган "фаъол"-лардан бири яна "ҳақиқат"-дан сӯз очиб, мутасаддиларга қарши чиқди.

Мен эса, мутасаддилар айтган нариги кӯчани ҳам бориб кӯрдим. Мурожаат этганларнинг кӯчасидаку эски симёғоч бор, аммо бу ерда ӯша симёғоч ҳам йӯқ. 

Хулоса шу: агар мен ӯша мурожаатчилардан бири бӯлганимда аввал ӯзимни кӯчамни эмас, қӯшни кӯчага темир бетон таянчини ӯрнатиб бериш бӯйича мурожаат қилардим. Ана ӯшанда "халқ ғами" билан яшаяпман - десам тӯғри бӯларди. Сиз нима дейсиз, азиз кӯзатувчилар?

Жаҳонгир Собиров, журналист