+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-01-2024, 09:25
121

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Парпиев Жасурбек Муроджонович тайинланди.

Жасурбек Парпиев 1989 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2015 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт, инвестиция ва ташқи савдо йўналишларида мутахассис ҳамда раҳбар ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлагунига қадам Андижон вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳудудий "Лойиҳа гуруҳлари" шўъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.