+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 18:32
192

Бобур Мирзо Сӯхга келиб, нега Ҳушёр қишлоғида бир йил яшаган?

Фарғона вилоятида жойлашган Сӯх тумани атоқли саркарда, давлат арбоби, шоир ва муаррих Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадам ранжида қилган жойдир. Бобурномада келтирилишича, Бобур  Сӯхнинг Ҳушёр қишлоғида бир йилча яшаб, сӯнгра Кобул азимати қилган. Аввал Кобулни, сӯнгра Ҳиндустонни запт этишида, сӯхлик, айниқса ҳушёрлик баҳодирлар ӯлкан жасорат кӯрсатган. 

 

 Биз Бобур Мирзо бир йил яшаган Ҳушёр қишлоғидамиз. Бобур Мирзо мана шу қишлоқда туриб келгуси тақдирини белгилаган, атрофдаги қишлоқлар, йўллар, довонларни пухта ўрганган ва Фарғона давлатидан чиқиб кетишда Овчи, Оббурдон, Мастчоҳ қишлоқлари орқали Қоратегин довонидан ошиб, Ҳисор орқали Афғонистонга ўтиб кетган.  

Дарҳақиқат, тоғлар бағрида жойлашган ҳушёр қишлоғи  хавфсиз  ва душманни қамал қилишга қӯлай жой бӯлганлиги сабаб, БОБУР Мирзо шу жойни танлаб, бир йил давомида ҳарбий тайёргарлик кӯради. Бу даврда буюк саркарда маҳаллий аҳоли билан жуда яқин бӯлиб, қишлоқдаги йигитларга ҳарбий санъатни ӯргатади. Мусобақалар ӯтказиб, улар орасидан энг сараларини танлаб олиб, сӯнгра Кобулга юриш бошлаган.

Бобурнинг Сӯхдаги ҳаёти ҳақида, сӯхлик таърихшинос ва адабиётшинос олимлар ҳамда 73 ёшли ҳушёрлик Алимуҳаммадхон Пӯлодий томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Зеро, Бобур Мирзонинг Сӯхда, айниқса Ҳушёр қишлоғида кечирган ҳаёти борасида, Сӯхликлар орасида, авлоддан авлодга ўтиб келаётган турли хил ривоятлар мавжуд. Ҳушёр аҳли Бобур Мирзонинг бир йил бӯлса ҳам, уларнинг қишлоғида яшагани ва Ҳушёр ҳақида Бобурнома асарида алоҳида тӯхталиб ӯтканини бугун фахр билан тилга оладилар.

Бобурнинг бир йил давомида Сўх ва Ҳушёрда яшаши изсиз кетмади. Бу муддат давомида Бобурга меҳр қўйган кўп сўхликлар унинг хизматига кирдилар. Улар Бобур кетишга шайланганда, унга ҳамроҳ бўлиб, Афғонистонга, кейинчалик Ҳиндистонга кетдилар. Сўхликлар, айниқса Ҳушёр халқи Бобур умрининг охирига қадар унга садоқат билан хизмат қилдилар.

Жаҳонгир Собиров, журналист