+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 20:50
67

Дунёда неча миллион нафар мигрант бор?

Дунёда 280 миллионга яқин мигрант бор. Дунё аҳолиси кесимида бу кўп эмас. Бу кўрсаткич дунёнинг 3,5 фоиз аҳолисигина бошқа давлатда мусофирликдалигини, қолган 96,5% дунё аҳолиси ўзлари туғилган ватанида яшаётганини кўрсатади.

280 миллион мигрантнинг ярмидан кўпи – 141 миллиони Европа ва Шимолий Америкада қўним топган. Халқаро муҳожирларнинг аксарияти Ҳиндистон, Мексика ва Хитой давлатларидан. Ҳиндистондан 17,5 миллион, Мексикадан 11,8 миллион, Хитойдан 10,7 миллион инсон меҳнат миграциясида. Қитъа бўйича олинадиган бўлса 280 миллион мигрантларнинг 80%и Африка қитъасидаги давлатлардан.

Халқаро мигрантларнинг 50 миллионга яқини АҚШда ишлайди. Россия ҳам мигрантлар учун жозибадор давлатлар рўйхатига киради ва ўртача 12 миллион мигрантни қабул қилади.