+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 21:51
85

Бухорода журналист пичоқланди

"Taftish.uz" ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири ўзининг таниши томонидан пичоқланди. Пичоқлаган шахс айни вақтда ҳибсда сақланмоқда, жабрланувчи шифохонада.

Маълум бўлишича, жорий йил 6 февраль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “
Taftish.uz ” ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири Ў.Т.  таниши А.А. билан олдиндан ўртада низо бўлганлиги боис, келишмовчилик юзага келган ва А.А. ошхона пичоғи билан Ў.Т.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1 - қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жабрланувчи Ў.Т. шифохонада даволланмоқда. - дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати