+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
15-02-2024, 09:39
211

15 февраль куни водийда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 февраль куни 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15  даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

16 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёғаётган ёмғир қорга айланади) кузатилади.

17-18 февраль кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида кучли ёғингарчилик бўлади.

16-18 февраль кунлари республикамизнинг айрим жойларида  шамолнинг тезлиги  секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш  секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.

18-19 февраль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси 3-8, кундузи 0-3 даражагача совуқ бўлади.

Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 13-16, кундузи 5-8 даражагча совуқ бўлади.