+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
15-02-2024, 16:36
106

Метан "заправка”ларга чеклов ўрнатилиши мумкин – “Ҳудудгазтаъминот” огоҳлантирмоқда

Ҳафтанинг охирги кунлари республикамизда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли “Ҳудудгазтаъминот” АЖ  фуқароларни табиий газдан фойдаланишдаги бир нечта ҳаётий қоидаларга амал қилишини эслатиб ўтган. 

Шунингдек,  хабарда АГТШларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилишини ҳам маълум қилинган.

“Совуқ кунларда газ истеъмолининг ортиши муносабати билан, АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёнилғи билан таъминлаб олишларини сўрайди. Айни вақтда мамлакатдаги барча АГТКШлар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин”, – дейилади “Ҳудудгазтаъминот” АЖ расмий огоҳлантиришида