+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-02-2024, 12:35
127

Сӯх туманида ӯткан йилда 3663 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

“Сўх туман прокуратураси томонидан 2023 йилда туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жамият ва давлат манфаатларини, фуқароларнинг конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилди” – деди туман прокурори 15 февраль куни Сӯх туманида ӯтказилган сессияда.

Сессияда иштирок этган Kishvar.uz мухбирининг хабарига кӯра, туман прокуратураси томонидан 2023 йилда барча соҳаларда жами 170 та текширишлар ўтказилиб, 3663 та қонунбузилиш ҳолатлар аниқланлан.

Ўтказилган текширишлар натижасига кўра, 471 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 2987 нафар шахс, шу жумладан, 830 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Мансабдор шахсларнинг 139 та қонунга зид бўлган қарорлари юзасидан протест келтирилиши натижасида бекор қилиниб, қонун талабларига мувофиқлаштирилди, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 74 нафар шахс интизомий, 114 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 78 нафар шахслар огоҳлантирилди ва қўпол қонунбузилишлар юзасидан 14 та жиноят ишлари қўзғатилиб, етказилган зарар қоплаб берилган.