+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-02-2024, 17:07
470

Сӯхда фуқаро оёқ кийими ичида марихуана олиб кетаётгани аниқланди

2024 йил 07 январь куни соат тахминан 1905ларчамасида туман ИИБ ЖҚБ ва ЙХХГ ходимлари томонидан Сўх туман Истиқлол МФЙ, Сой массивида А.Х. шубхали харакатланиб бораётганлиги сабабли тўхтатилиб, шахсий тинтувдан ўтказилганда униннг оёқ кийими ичида селофанга ўралган ўткир ҳидли, яшил тусли, наша ўсимлиги баргига ўхшаш моддалар аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўришлик учун далилий ашё тариқасида баённома расмийлаштирилиб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасида, фуқаро А.Х.дан олинган яшил рангли, ўзига хос ҳидга эга бўлган модда таркибида гиёхванд тетрагидроканнабинол моддалари мавжудлиги, бу «МАРИХУАНА» деб аталиши, соф оғирлиги 9,95 (тўққиз бутун юздан тўқсон беш)граммни ташкил этишлиги кўрсатилган.

Мазкур холат юзасидан А.Х.га нисбатан Сўх туман ИИБ хузуридаги Тергов гурухи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган ва хозирда жиноят иши жиноий ишлар буйича Сўх туман судига юборилган.

Гиёхванд моддаларни етиштириш, парваришлаш, сақлаш, ўтказиш, сотиш қонунда белгиланган тартибда жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. - дея хабар бермоқда Kishvar.uz - га Сўх туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчилари Д.Х.Маҳмудов ҳамда А.Ғ.Қостураев