+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-02-2024, 19:37
460

Бир муҳожир қисмати

(қисса)

1. "Ако"-бозорнинг хӯжайини

Ёз фасли эди. Омск шаҳридаги Черлак бозорида савдо авж олган пайт. Олтиариқнинг "Мерс" навли узуми бозорда жуда камлиги сабаб, нарх кӯтарилиб кетган. Олтиариқлик савдогарлардан бирининг узум юкланган юк машинаси тушлик пайти бозорга кирди. Дарҳол харидорлар тӯпланди. Орқа эшикда 120 яшиқ Мерс навли узум юклангани айтилди. Бир килограм узум агар адашмасам 35 рублга баҳоланди. Энди тарозуга тераётган пайт бир олуфта йигит келиб тӯхтатди:
-  “Мерс” – дан неча яшиқ бор? 
-  120 та - деди сотувчи.
-  Бӯлди! Узум сотилди. – нархини ҳам сурамади олуфта йигит. Дарҳол тӯрт нафар йигит келиб узумни тарозуга қӯйишди. 
Улардан олдин тӯпланган харидорлар эса индамасдан кетиб қолишди. “Бу одам ким?” – сӯрадим бозорда савдо билан шуғулланаётган маҳалладошимдан. 
-  Олуфтаси Маҳмуд. “Ако”-нинг унг қули. Иккинчи олуфтаси Илҳом. “Ако”-нинг куёви. 
-  “Ако” ким?- сӯрадим мен. 
-  Биринчи йил келганинг учун Акони билмайсан. “Ако” бозорнинг хӯжайини. “Криминалный овтаритет”. Айтгани айтган. Ҳар ой биз 500 рублдан пул тӯлаймиз. Фураларда юк олиб келганлар эса, ҳар бир килоси учун бир рублдан тӯлашади. 
-  Нима учун?- яна сӯрадим мен. 
-  Шунчаки тӯлайсан. “Ако” ҳаммамизнинг “кришамиз” – деди у – тӯламасанг депорт қилади. Ако депорт қилса, на компютерга исминг ёзилади, на паспортинга печат босилади. Шунчаки чиқиб кетасан. Агар бӯйсунмасанг бу дунё билан видолашасан. 
Орадан ҳеч қанча вақт ӯтмай бозорнинг чиқиш томонида жойлашган “Экспресс” кафеси олдига одамлар тӯпланишди. Маркаси аниқ эсимда йуқ, қора бир воҳимали мошинадан муйловли яна бир “крутой” шахс тушди. Ҳамма атрофида парвона. Шунда маҳалладошим ана шу одам “Ако” деди. 
-Аконинг исми нима аслида? 
- Мавлонхон – деди у - ёнидаги барзанги йигит тошкентлик Ӯткир...

(давоми бор)