+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-02-2024, 11:24
63

Наманганда давлат хизматлари маркази ходими пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Ушбу хабарни вилоят адлия бошқармаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази собиқ ходими Х.Р коррупциявий жиноят содир этган вақтда қўлга олинган.

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан собиқ ходим Х.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Наманган шаҳар ДХМ ходимидан коррупциявий қоидабузарликлар содир этмаслик ва содир этган тақдирда қўлланиладиган жавобгарлик чоралари юзасидан огоҳлантириш берилган.

“Ҳурматли фуқаролар Наманган вилояти адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш маркази, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда давлат хизматлари марказлари ходимлар сизларга хизмат кўрсатиш жараёнида шу каби ҳолатлар кузатилса, Адлия вазирлигининг «1008» қисқа рақамли «Ишонч телефони» ёки @anticorbot Telegram канали орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

Бу каби жирканч иллатларни олдини олишда Сизларнинг ҳамкорлигингиз биз учун жуда муҳим”, - дейилади хабарда.