+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-02-2024, 13:52
338

Ёп эшикни, сотмайсан!

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан порча)

Черлак бозорига тонг саҳарда келиб, савдони бошлар эдик. Чунки айрим харидорлар савдо расталарида тӯгаб қолган мева сабзавотларни сотиб олиш учун эрталабда келишарди. Бир кун олдин асли паркентлик бӯлган Бахтиёр-тоғанинг 200 яшиқ олхӯрисини ургуржи сотиб олган эдик. Одатда  юк машинасида 200-300 та яшиқ қолса, тарозидан ӯтказмасдан шундай ҳолатига нарх қилиб олардик. Буни Черлакдаги савдогарлар тили билан “улгуржи” ё “яшиқбай” дердик. Олхӯри бизга жуда ҳам арзон тушгани учун биз ҳам бошқалардан кӯра арзонроқ сота бошладик. Олдимиздан харидорлар аримай қӯйди.

Шу пайтда ёши тахминан 27-28 да бӯлган йигит келиб, “ёп эшикни, сотмайсан!” – деди.

  • Нега? – савол бердим мен.

Саволим ёқмади шекилли “сур бу ердан” – дедию эшикни ӯзи ёпди. – Арзон сотиб бозорни расвосини чиқардинг. Мен сотиб тугатсам, кейин сотасан! – деб кетиворди.

Энди “Сени нима ишинг бор?” – демоқчи эдим, шеригим “жим тур” – дея ишора қилди.

У кетгач, шеригим “Унга гап қайтарма. У “Ако”-ни жияни. Тошкентликлар юкини сотиб беради. Кел, юкимизни бошқа томонга олиб бориб сотамиз” – деди.

“Ако”-га қойил қолиш керак. Жиянларию яқинлари шунчалик таҳдид қилса, “Ако”-га гап қайтарган ё қарши чиққан бу дунё билан видолашарканда –дедим мен.

-Сен яхши билмайсан. Ако жуда кучли одам. Шаҳардаги барча “мафия”ларни, бозордаги “рекет”-ларнинг ҳамасини синдирди. Ҳозир улар Акони номини эшитса, дарҳол катагига бекиниб олади. Лекин Ако яхши одам, мард одам дейишади. Фақат унга ишониб яқинлари ӯзидан кетиб қолди. Акога шарта бориб, “яқинларинг одамларни менсимай қӯйди” дейдиган одам топилмаяпди. – деди мен билан бирга ишлаётган шеригим. Ако ҳақида кӯпроқ билгим келди. Шунинг учун шеригимни саволга кумдим.

- Бу ер бозор, савдо қилиб, пул ишлаш керак. Бунақа саволларингни кечқурун “квартирага” борганимизда берасан – деди дӯстим.

 (Давоми бор)