+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-02-2024, 17:32
338

Сенларни “поддержка” қилиб келаётган Акога ҳурматларинг шуми?!

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Черлак бозорида асосан тожиклар, ӯзбеклар, озарлар ва қисман бошқа миллат вакиллари савдо-сотиқ билан шуғулланишади. Аммо айрим ёшлар савдогарлар қӯлида “грузчик” бӯлиб пул ишлашади. Бозорда рус тили жуда кам ишлатилади. Сабаби тожик, ӯзбек ва озарлар ӯзбек тилида бемалол сӯзлаша олади. Бозор ичида тожиклар, ӯзбеклар ва ҳатто курдларга қарашли чойхоналар мавжуд. Миллий таомлари билан анча машҳур бӯлган кафелардан бири бу Экспресс бӯлиб, Акога қарашли эди. Ҳақиқатан ҳам таомлари мазали. Хизмат кӯрсатиш ҳам юқори даражада. Аммо “Шеф-повир” сал қӯполроқ эди. Бир куни ажойиб бир воқеанинг гувоҳи бӯлдим. Тушлик қилгани мазкур кафега кирдик. Биздан олдиндаги столда икки нафар фарғоналик йигитлар тушлик қиларди.

Офисиант олиб келган чойни “совуқ” ё “қайнамаган” деб қайтарди. Иккинчи марта олиб келинган чойни ҳам қайтарди. Бу ҳолатни кӯриб турган “Шеф повир” биринчи марта олиб келинган чойнакни олиб келиб, стол устига тақ этиб қӯйди ва зарда билан деди:

  • Хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам ичасан!

“Шеф повир” – ни фарғоналик йигитлар яхши танийди шекилли, индамасдан чойни “бирам мазали” – дея охиригача ичишди.

  • Буниси ким бӯлди? – сӯрадим шеригимдан.
  • Аконинг укаси.

Биринчи марта Омск шаҳрига борганим сабаб, бу ҳолатларни кӯриб, гӯё бошқа сайёрага тушиб қолгандай ҳис қилардим ӯзимни. Наход инсон қадри бир пул бӯлса, ҳуқуқи поймол бӯлаётганлар наход жим турса, бирор жойга шикоят қилса бӯлмасмикин? – деган саволларни ичимда ӯзимга айтардим.

Ушбу воқеадан сӯнг ӯша одамлардан кӯнглим қолди. Эртасига тушлик пайти “Э бор-э, бошқа Экспресига кирмайман” деб, бозорнинг бошқа бир ҳудудида жойлашган “Маҳмуд-ака чойхонаси” номи билан машҳур кафега бордим.   Кафе олдида Аконинг ӯнг қӯли Маҳмуд-олуфтани учратдим.

  • Э бача, бақа кел! Қаерга борияпсан?
  • Чойхонага... абед қилгани...
  • Қайт! Қайт дедим! Абедни Экспресда қиласан. Сенларни “поддержка” қилиб келаётган Акога ҳурматларинг шуми? Э...деб бир нималар деди русчалаб...

Мен билан бирга чойхонага кираётган маҳалладошларим ортга қайтди. Мен ҳам улар билан ортга қайтиб, тушликни Эскпрессда қилдим.

(давоми бор)