+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-02-2024, 06:46
378

Аконинг "Рекет пули" йиғадиган яна бир одами

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Ёзнинг жазирама кунлари эди. Қӯёшнинг иссиқ тафтидан савдогарлар “витрина” учун қӯйилган меваларни олиб қӯйиб, ӯрнига қоғозда катта ҳарфлар билан русчалаб “Есть виноград”, “Есть сливы” деб ёзиб қӯярди. Зеро, “витрина" учун қӯйилган мева бир соатда қӯёшнинг иссиқ тафтидан эриб кетарди. Савдогарлар эса,  жазирама иссиқда қӯёшнинг нурларидан соя ва салқин жойларга қочишарди. Улар гуруҳ-гуруҳ бӯлиб юк машинасининг тагига кириб олишарди. Бу Аконинг одамларига “рекет пули” йиғиш учун қӯлай фурсат эди. Ҳар бир кичик савдогар ва ишчиларлан Ойиша 500 рублдан йиғишарди. Буни Черлак бозоридагилар "Рекет пули" дейишарди.

Узоқдан бӯйи узун, соқол қӯйган, спорт билан шуғуллангани бир кӯришда маълум нотаниш йигит тӯғри биз томон келди. Унинг келишини кӯриб ҳамма ӯрнидан турди. Кимлардур қочишга ҳам улгурди. Мен унинг кимлигини билмаганим учун эътибор бермасдан соя-салқинда ӯтиравердим. Келиб ҳаммамиз билан сӯрашди.

  • Қани чӯз! – деди ҳаммага бир бир қараб.

Гадо десам кийиниши бойваччалардек. Қӯпол муомала қилганидан Аконинг одамлари эканлигини сездим. Ёнимдагилардан 500 рублдан олди. Менга қараб:

  • Сен нега жим турибсан? Чиқар пулни?
  • Нима учун – сӯрадим мен.
  • Иеъ, билмайсанми нималиги учун? Бир оғиз гапирганинг учун 1000 рубл берасан!
  • Мен нима учун 1000 рубл тӯлайман?
  • Сен гапни тушунмаганга ӯхшайсан – деб қӯлимни қисди ва чундагимдаги бор пулни олди.
  • 500 рублини майли олингда, қолганини қайтаринг – дедим мен мажбур бӯлиб.

Бир сӯм ҳам олмайсан. – деди у.

Узоқроқдан ҳолатни кӯриб турган бир амаки олдимизга келиб Аконинг “одами”-га қараб “бер бунинг пулини” - деди.

  • Мукаррам ака, сиз аралашманг. Бу бола гап қайтарди. Бор пулини олиб қӯйдим энди кӯзи очилади. Янаги ой ӯзи вақтида белгиланган суммани оббориб беради – деди у.

Бу бола янги келган. Ҳали бу ернинг қоидаларини билмайди. Мана пропискасини олиб кӯр. – деди ӯша амаки ва менга қараб “кӯрсат ҳужжатингни” деди.

Ҳужжатни кӯрсатганимдан сӯнг 500 рубл пулни олиб қӯйиб қолганини қайтариб берди. Менга қараб:

  • Шерикларингдан бозорнинг “закон”-ларини сӯраб ол! – деди.

Ӯшанда Аконинг яна бир одамини таниб олдим. У ҳар ой келиб, бозордагилардан 500 рублдан “рекет пули” йиғар экан. Шу билан узоқдан Аконинг ӯша одами кӯринса, бошқаларга ӯхшаб секин қочадиган бӯлдим. Пул ширинда...   


(Давоми бор)