+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-02-2024, 18:11
89

Фарғонада тиббиёт ҳодимларини рейтинг баҳолаш "Medical KPI" электрон тизими тақдимоти ўтказилди.

Бугун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида синов тариқасида ишга туширилган тиббиёт ҳодимларини рейтинг баҳолаш "Medical KPI" электрон тизими тақдимоти ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, тиббиёт ҳодимлари иштирок этдилар.

Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, шаффоф, коррупциядан ҳоли тизим яратиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Лекин баъзи ҳолларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати қониқарсизлиги, тиббиёт ходимларининг муомала маданияти ва бошқа масалалар бўйича аҳоли томонидан эътирозлар билдирилаётганлиги кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6079-сонли Фармони ва вилоят ҳокимининг тегишли топшириқларига асосан, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини ошириш ва фаолиятини рейтинг баҳолаш мақсадида "MedKPI" электрон тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу тизим синов тариқасида Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бешариқ тумани туғруқ комплекслари ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида жорий этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази директори Сирожиддин Маҳмудов ушбу тизим имкониятлари, қулайликлари, кутилаётган натижалар ҳақида батафсил таништирди.

Ушбу тизим тиббиёт ходимларининг беморларга бўлган муносабати, эътиборини намоён қилишда муҳим рол ўйнайди. Яъни муассасада даволанаётган беморга қараётган шифокорлардан тортиб фаррошларгача баҳоланади.

Тизим асосида тиббиёт ходимларининг ишга келиш-кетишлари график асосида назоратга олинади. Ходимларга бириктирилган беморларни даволаниб чиқиб кетишлари давомида онлайн сўровнома ўтказиш орқали баҳолашга эришилади.

Бунда вилоят бўйича тўлиқ жорий этилгандан кейин тиббиёт сохасида фаолият олиб бораётган хар бир ходим қандай салоҳиятга эга эканлигини беморларнинг баҳолашлари орқали аниқлаб олинади. Беморлар тиббиёт ходимларини қуйи баҳолаган ҳолатларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу жараённи ўрганиш имконияти яратиб берилади.

Асосий мақсад даволанаётган беморларга тиббиёт ходимлари томонидан чиройли муомала қилиниб, хизмат кўрсатишларини таъминлаб беришдир.

Тизимнинг шаффофлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан онлайн кузатиб бориш имконияти яратилганидир. Тиббиёт муассасаларининг ҳар бир қаватида кузатув камералари ўрнатилган, улар орқали вилоятдаги тиббиёт муассаларини баҳоланиш жараёнини бошқарма орқали кузатиш мумкин. Бундан чиқадики, беморлар ўзларини фикрларини тўлақонли ифода этишлари мумкин.

Ходимлар иш жойида бўлмаган ҳолатда сунъий интелект орқали активлиги кўриб чиқилади. Иш жойида бўлмаса, беморларни баҳоларидан автоматик равишда сунъий интелект ёрдамида қисқартириш йўлга қўйилган. Яъни беморни илтимос қилиб, юқори баҳо қўйишга чорлаган тақдирда ҳам тизим кўриб чиқади, бемор даволанаётган жараёнда ходим иш жойида бўлмагани аниқланиб, баҳоси пасайтирилишига эришилади. Бу орқали шаффофлик таъминланади.

Тизимга тиббиёт ходимлари томонидан ўзгартиришлар киритиш имконияти мавжуд эмас, барча жараёнлар тўлиқ ҳимояланган.

Беморлар шифокорларни ҳар бир баҳолаш бандларида коррупция ҳолатлари бўйича ҳам хабар беришлари мумкин бўлади. Агар беморлар томонидан бирор тиббиёт ходими коррупция ҳолатлари бор деган эҳтимол кўпайиб кетса, у ходим алоҳида назоратга олинади.

Тизимни дастурий таъминоти тўлақонли ишлаб чиқилган. Танлаб олинган 5 та муассаса учун қурилмалар харид қилиниб, дастлабки 2 та муассаса учун харид қилинган жиҳозлар ўрнатилди. Қолганларида эса жиҳозлаш ва ўрнатиш жараёнлари давом этмоқда. 5 та муассасада синов тариқасида ишга туширилиб, кутилган натижа бергандан сўнг вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларига татбиқ қилинади.

Тизим билан ишлаш тартиблари, талаблари тиббиёт ходимларига ҳам алоҳида тушунтирилди.