+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-02-2024, 16:01
322

"Остановите" ӯрнига "осторожно" сӯзини ишлатган мусофир

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Черлак бозоридан тахминан 2 километр узоқроқда жойлашган "Марьяновская 14" деган манзилда ижарада турардик. Бозор маҳаллий вақт билан соат бешга қадар ишларди.


Юкламизни контейнерга жойлаштириб, уйга қайтиш мақсадида бозор олдидаги бекатга чиқдик. Такси бир кишига 10 рубл, маршруткалар эса, 3 рубл эди. Дӯстим билан маршруткага чиқдик. Русчани мен ҳам, дӯстим ҳам билмаймиз. Маршруткани ичида ман ва дӯстимдан ташқари ҳама рус миллатига мансуб йӯловчилар бор эди.
"Марьяновская 14" бекатига  маршрутка яқинлашганда дӯстим шофёрга қараб "Астарожно" деди. Ҳама ҳайрон. Шофёр тормозни босиб, атрофга бир қаради ва яна машинани ҳайдади.
Дӯстим эса, яна баландроқ "Остарожно" деди.
Шунда шофёр яна бир марта машинани тӯхтатиб маршрутка ичига қаради. Маршруткадан тушдик. Шофёр эса бирданига куливорди.

Кейинроқ билсак, дӯстим "остонавите" -ни ӯрнига "Остарожно" сӯзини ишлатган экан. Ана шундай қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ бӯлардик.


(Давоми бор)