+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-02-2024, 21:23
326

Кимки хиёнат қилса биздан эмас

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Савдогарлик шарафли касблардан биридир. Термизий ҳазратлари ривоятларида бу ҳақда шундай ёзилган: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ишончли, ростгӯй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир " деб марҳамат қилганлар.

Аммо биз Черлак бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланганимизда жуда кӯп ёлғонни қӯшган эканмиз. Сифатсиз меваларни улгуржи сотиб олиб, яхшиларини устига, сифатсизларини яшиқнинг тагига териб сотардик.

Бир куни Суннат ака деган паркентлик савдогарнинг 300 яшиқ олхӯрисини сотиб олдик. Олхӯри анча сифатсиз бӯлганлиги сабаб бизга "яшиқбай" арзон нархда берди. Бозорнинг бир чеккасида чиқиндилар ташлайдиган жой бор эди. Олхӯрини аравада ӯша жойга тошиб, тозалашни бошладик. Ӯта чириганларини чиқиндига, сал қорайганларини яшиқнинг тагига, чиройлиларини устига териб, Тошкентдан янги келган олхӯрига айлантириб сотувга чиқарардик. Мен олхӯрини яшиқга жуда чиройли терардим. Шунинг учун кӯпчилик шунақа юкларни сотиб олса, мени ҳам фойдага бир тан шерик қиларди.

Қӯёшнинг иссиқ тафтига чидолмай чиқиндихонадаги офтобнинг нури тегмаётган жойга ӯтиб, олхӯрининг сифатсизларини яшиқ тагига, яхшиларини эса устига тахлаб чиқардим.

Иш билан банд бӯлиб, ёнимга келган одамни ҳам сезмай қолибман.
- Инсоф қилинг, болам.-деди кимдир.
Яшиқдан бошимни кӯтариб кӯрсам, бир отахон экан.
- Бу ишингиз яхши эмас - деб олдимга ӯтирди. - Сизга бир ривоят айтсам майлими?
- Бемалол отахон - жавоб бердим мен.
Бир китобда ӯқиган эдим - дея сӯзини давом этди отахон.
- "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бозорда буғдой сотиб турган кишининг буғдойига муборак қўлларини тиқиб кўрсалар, буғдойнинг таги сал нам экан. Шунда У зот: “Бу қандай бўлди?”, деб сотувчига эътироз билдирдилар. Сотувчи эса: “Ҳозир ёмғир ёғиб ўтган эди, шунинг учун нам текканини тагига қўйган эдим”-деб узр айтди. Он ҳазрат: “Нам теккани устида тураверса бўлмайдими? Кимки хиёнат қилса биздан эмас”-дедилар. Хулоса ӯзингиздан - дея отахон ӯрнидан туриб кетди.
Ӯша пайтлар отахоннинг ӯгитларига амал қилмаган эдим. Лекин унинг сӯзлари ҳеч ёдимдан чиқмас эди.
Ҳақиқатан ҳам динимиз кўрсатмасига кўра, тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутаркан. Кишилар ҳаққига хиёнат эса, энг оғир гуноҳ саналади.

Черлак бозорида бир йигит бор эди. Энг сифатли меваларни сотиб олиб, бозорнинг бошқа бир ҳудудига олиб бориб, сотиб олган нархидан арзонроқга сотар эди. Бу қандай савдогарлик бӯлдики, олган нархидан арзонроқга сотиб, бири икки бӯлмоқда. - деган фикр мени ҳеч тинч қӯймади. Охири, бунинг ҳам тагига етдим. У тарозудан ураркан. 10 килони 15 килога бир амаллаб ӯтказиб юбораркан. Нархи арзонлигини эшитган харидор тарозуга ҳам қарамасди.

Орадан бир ой ӯтди. Ӯша йигит савдо қиладиган жойга бордим. Лекин уни учратмадим. Қӯшниларидан сӯрадим.
-Э, биз айтмайлику сиз эшитманг - деди улар -Оиласи автоҳалокатга учраб, вафот этишибди. Бечора бир ӯзи қолди. Ватанига қайтиб кетди.

(Давоми бор)