+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-02-2024, 16:44
262

Одам боласи хӯрланган йиллар

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Мактабни битиргач ҳужжатларимни олий мактабларнинг бирига, тарих факултетига топширдим. Аммо ӯша пайтлар минг доно бӯлсангиз ҳам ӯқишга киришингиз амри муҳол эди. Сабаби пул рол ӯйнарди ӯша пайтлар. Ӯқишга кирмагач, "Россиячи" бӯлиш истаги уйғонди. Ӯша пайтлар ҳамма Россияга сомолёт ё поезда эмас, автобусда боришарди. Мен эса, биринчи йили Омск шаҳрига Тошканддан олхӯри юкланган камазда бордим. Юк ташувчиларни Қазоқистон ҳудудига ӯткач, “махсус шахслар” кузатиб боради. Улар учун алоҳида пул тӯланади. Сабаби йӯлда “орган ходимлари” ва “жиноят олами вакиллари”-га дуч келиш мумкин эди. Улар эса, сизни тӯхтатса, сиз эмас, ӯша “махсус одамингиз” улар билан гаплашади. Яъни “отвечат” қилади. Хуллас, тӯрт кунда қийинчиликларсиз Омск шаҳрига етиб бордик...Аммо қайтишда автобус билан келдик. Ноябрь ойи эди. Ӯша кунлар  Қозоғистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши, қор ёғиши, кучли бўрон ва шамол бўлаётгани ва кўриш чеклангани сабабли мамлакатнинг айрим вилоятларидаги республика аҳамиятига молик йўлларда барча турдаги транспортлар ҳаракатига чекловлар киритилган экан. Шул сабаб, автобус ҳайдовчиси хӯжайини “Аня” номли аёл билан гаплашиб, бошқа бир айланма йӯл билан ҳаракатланишини маълум қилди.  Бир кеча юриб, йӯлни йӯқотиб қӯйган ҳайдовчи телефонларда ҳам алоқа йӯқолганини айтди.

-Бироздан сӯнг ёқилғи ҳам тугайди – деди у.

Биз қандайдир эски шаҳарга кириб бордик. Кӯп қаватли уйлар хароб аҳволда, қулаб тушган. Бирор нафар одамни учратмайсиз. Гӯё бу манзилда уруш бӯлгану одамлар бошқа кӯчиб кетган. Устига бу ерда телефон ҳам ишламаяпди. Афтобусда қирқ нафар мусофир бор. Асосан Ӯзбекистон фуқаролари.

Мусофирларни ваҳима босди. Ташқари жуда ҳам совуқ. 35-40 даражагача совуқ. “Ёқилғи тугаб қолса, кимсасиз шаҳарда нима қиламиз?” бирбирига савол берияпди. Ҳайдовчи автобусни тӯхтатиб, йӯловчиларга қараб:

  • Бошланган йӯлнинг албатта охири бор. Мана, шу битта йӯлда юраверамиз. Фақат ёқилғимиз етмаслиги мумкин. Дуо қилинглар, Аллоҳни мушкилимизни осон айласин! – деди.

Ӯша йӯлда икки соат юриб, тоғ бағридаги қандайдир станцияга етиб келдик. У ерда одамларни кӯриб, кӯнглимиз жойига тушди. Шофёр пастга тушиб, улар билан гаплашди. Яхшиям уларда ёқилғи бор экан. Автобусимизга ёқилғи қӯйиб бериб, қайси йӯл билан боришимизни айтишди. Хуллас, қийналиб, уч кун йӯл юриб, чегарага етиб келдик. Ӯша пайтлар назорат ӯтказиш пукнларидаги қийинчиликлар, ҳарбийларнинг одамларга одамдек муомала қилмасликларини ҳамма яхши билади.

Чегарадан ӯтиб, Ватанимиз ҳудудига кирсангиз ҳам Қамчиқ довонига келгунингизга қадар ҳар қадамда муаммога дуч келардингиз. “Роҳат” постидан ӯтиб, икки километр йӯл босгандик. Ногоҳ қандайдир қора мошина келиб йӯлимизни тусди. Келиб ҳужжатларини кӯрсатиб, қандайдир чеккароқга бизни олиб борди.

-Бизга хабар келиб тушган. Мошина ва сумкаларингизни тинтув қилмасак бӯлмайди. Биз “махсус гуруҳ” –деб яна бир марта ҳужжатини кӯрсатди. Улар 3 киши эди. Чӯнтагингизда нима бӯлса, чиқаринг – деди. Пул, телефон ҳаммасини чиқардик.

-Хорижий валюта экан пулингиз. Қани декларация?- деди яна бири.

Декларацияни кӯрсатдик.

-Иеъ, бунда “печат” йуқку! Бу нотӯғри. Пулингиз мусодара қилинади. Шунда таксист келиб, уларни чеккароқга олиб бориб, нималарнидир гаплашди. Сӯнгра бизни олдимизга келиб:

-Мен уларни бир амаллаб гаплашдим. Ҳаммангиз пул тӯплаб берасизлар. Бошқа илож йӯқ. Бӯлмаса, улар пулингизни қонун доирасида олиб қӯйиб давлатга топширадилар – деди таксист. Хуллас, у десак бу деди, бу десак у деди ва охири пул тӯплаб бердик. Кейин билсак, буларнинг ҳаммаси келишилган ҳолда иш қиларкан. Таксист ҳам уларга қарашли экан. Секингина сотиб қӯяркан. Кейин бу “хизмати” учун “долясини” оларкан. Буларнинг устидан арз қиламан юқорига деб бир дӯстимиз бир ой пойтахтда қолиб кетиб, бор пулидан ҳам айрилиб қолган экан. “Ундан кӯра, сӯраганини бериб кетганимиз маъқул” деди у.

Хулоса, ана шундай қийинчиликларга дуч келганмиз. Инсон қадри бир пул эди ӯша пайтлар. Бугун эса, одамлар хоҳлаган пайти хоҳлаган мамлакатига бир ӯзи чиқиб кетаверади. Сӯнги олти йил давомида жамиятимиз “Кӯча” одамлари ва уларга ҳамтавоқ бӯлган айрим орган ходимларидан тозаланди.

Ҳозир кимдир сизга сал қӯпол гапирса, дарҳол шикоят қиласиз ва унга дарров чора кӯриляпди. Шундай тинч ва инсон қадри улуғланган  замонларга етиб келганимизга шукр!