+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-02-2024, 13:39
90

Миллий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Сўх туманида тиббий кўрик ўтказди

Сўх туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Куни кеча туманнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада 200 нафардан ортиқ аҳолига Миллий тиббиёт марказидан келган — кардиолог, невропатолог, окулист, ЛОР, эндокринолог каби тор доирадаги шифокорлар томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. 

Аниқланган касалликлар бўйича Миллий тиббиёт маркази ва вилоят даволаш муассасаларига даволанишига тавсиялар беришди. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат олиб борилди.

Шу куни марказ шифокори Алишер Эгамбердиев бошчилигида режалаштирилган 4 нафар беморда лапароскопия усулида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.