+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-02-2024, 13:26
63

Марказий шифохона ҳудудида тирбандликни олдини олиш учун ҳалқа йӯли ташкил этилади

 

Сӯх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар иштирокида туманнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Туман “Ермулккадастр” бўлими вакиллари, истиқлол ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, туман давлат автомобил инспекцияси ходимлари билан маҳаллада фуқаролари томонидан билдирилган мурожаат – Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, айниқса, марказий шифохона ҳудудида автомобиллар тирбандлигини бартараф этиш масаласи таҳлил ва муҳокама қилинди.

Айтиш лозимки, ҳақиқатан ҳам нақлиёт воситалари, айниқса, шаҳар ичидаги одам ташиш воситаси – таксиларнинг кўплиги боис, шифохона ҳудудида кўпинча тирбандликни юзага келтирмоқда ва бу аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётир. Мазкур ҳолатни бартараф этиш ва муаммони тизимли ҳал этиш бўйича таклифлар берилди.

Тирбандликни олдини олишга оид мазкур ҳудудда ҳалқа йўлини ташкил этиш ва автомобилларни бир томонлама ҳаркатланишни йўлга қйиўшга доир таклифлар  берилди ва ушбу таклифлар барча томонидан маъқулланди. Бунинг учун, шифохона атрофидаги хонадонларни (ноқонуний ўзлаштирган ва кўча томонидан ҳовлисига киритилган ер майдонларини) аниқлаш ва уларни тартибга солиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбариятига қатъий кўрсатмалар берилди.