+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-02-2024, 16:32
68

“Фарзандим ичмайди, чекмайди, ибодат қилади, лекин бизга қӯпол муомалада” – деган гапни ота оналардан эшитганман – Шукрулло-домла

Фарзандим ичмайди, чекмайди, ибодат қилади. Бу яхши, лекин бизга қӯпол муомалада бӯлади. –деган гапни мен ота-оналардан эшитганман.  Аммо динимиз бундай маслаҳат бермайди. Аллоҳ Қӯръони Каримда ӯзига ибодат қилиш ҳақида гапирган оят, Қуръон жойларида албатта, ота-онага ҳам яхшилик қилиш ҳақида ҳам маълумот берган. Яъни, тафсирларда уламолар айтадиларки, “Ота-онани ризо қилмасдан инсон жаннатга кирмайди”. Қиёматда биз фарзандлардан ота-онамиз намоз ӯқиганми, йӯқми, сӯралмайди. Ота-онамизнинг дини амаллари қиёматда биз фарзандлардан сӯралмайди. Қиёмат куни фарзандлардан нимани сӯрайди? Ота-онамизга қилган яхшилигимиз, уларга қилган хизматимиз сӯралади.

Уламолар айтадиларки, ота-она тилида фарзандини оқ қилдим дейиши шарт эмас. Ота она фарзандидан ранжиса бӯлди, шу оқ ҳисобланади. Бу жуда қӯрқинчли гап.  Ота-онасига оқ бӯлган фарзанд жаннатга кириш у ёқда турсин, уннинг ҳидини ҳам ҳидламайди.