+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-02-2024, 16:53
229

Вазир Ҳилола Умарова сӯхлик педагог билан учрашди

"Вазир Ҳилола Умарова фейсбукда Сўхлик педагог номи билан танилган ўқитувчи Шоҳрўз Мўминзода билан учрашди.
Ўқитувчининг муаммоларини эшитгач, вазир масъулларга уларга ечим топиш топшириғини берди.
Шоҳрўзнинг ўзи ҳам топшириқ олди. Энди у Сўх таълимини ривожлантириш бўйича ўзининг ва маҳаллий педагогларнинг таклифларини тақдим қилади."-дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари ӯзининг Фейсбук саҳифасида. 

 

Бу ҳақда, тумандаги ижтимоий тармоқларда "Сӯхлик педагог" номи билан танилган 29-сонли умумтаълим мактаби ӯқитувчиси Шоҳрӯз Мӯминзода ҳам ӯзининг фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирди:

"Мен магистрлик маоши орасидаги тафовутни олгунча, 13 поғонадан ўтиб, Вазир билан учрашиб ҳал қилиб келдим...

Мактабда ортиқча ишлаш, пост ёзиб бериш, мактаб ҳужжатларини имловий текшириб бериш, ҳаётдаги шахсий муаммолар, ойлик маошнинг бебаракалиги, мурожаатим ижобий ҳал бўлмаётгани, одамларнинг менга кўп телефон қилишлари (мен телефонда гаплашишни ёмон кўраман), ҳамма кандайдир ёзув-чизув ишида мендан ёрдам сўрайвериши, муаммолар ҳал бўлмайди деган гаплар ортиқча юк эди менга.

Аммо мен умидимни узмадим. Президентимиз Шавкат Миромонович айтмаганми, -"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!" - деб. Президентимизнинг доно ҳикматларига ишониб, видеомурожаат қилдим. Кўрган-билган танишлар хурсанд бўлганди. Озодлик радиоси суҳбатга таклиф қилди. Аввалига жуда иккиландим, қўрқдим. Кейин ўйлаб кўрдим. Комил Алламжонов Озодликка чиқиб, интервью берди. Президентимиз Шоввозсой дам олиш масканига очиқ муносабат билдирди. Энергетика вазири чиқиб, газ шартномаларини очиқлаб берди "Озодлик сўриштируви"га жавобан. Шундай демократик мамлакатда яшаётганимдан хурсанд бўлиб, "Озодназар" кўрсатувига чиқдим.

Эртасига Ички Ишларга чақирилдим. Босим қилишади деб ўйлагандим. Маданият билан қабул қилишди, чой-кофе таклиф қилишди. Кейин шу гаплар айтилди менга:
- Биз сизга нега Озодликда чиқдинг дейиш учун чақирмадик, бу сизнинг конституциявий ҳуқуқингиз. Сизга огоҳлантириш хати ҳам бермаймиз, тушунтириш хати ҳам олмаймиз. Бошқармадан тайинлашди, сизнинг муаммойингизни ўрганиб, Вазирлигингизга ҳал қилиб беришлари учун жўнатарканмиз дейишди. Хурсанд бўп кетдим.

Орадан кўп ўтмай, Ҳилола Ўктамовна Умарова ёрдамчиси телефон қилди, кейин ўзлари билан гаплашдим. Мана ниҳоят босқичма-босқич ўтиб, қабулларига кириш насиб қилди. 26 дақиқа суҳбатлашдик. Шахсий ишимни ҳал қилиб берганларидан кейин "Мактабингизга мендан нима ёрдам? Сўхни ривожлантириш учун нима таклифларингиз бор?" деб сўрадилар.

Мактабимиз айни кунларда директор ташаббуси, ўқитувчилар ва ота-оналар ҳомийлиги асосида Япон таълимига мослаштириб, жиҳозланаётгани, аммо замонавий ресурсларга каттароқ пул кераклигини айтдим. Тожик тили дарс соатлари ҳақида гапирдим. Хуллас, вақтни ҳисобга олиб, умумий нарсаларни айтдим. Рақамимни олишди, телеграмдан учта Презентация тайёрлаб беришимни, Сўхлик педагогларни бир жамоа қилиб бирлаштиришимни айтишди.

Туманимиз  ММТ бўлими Гулноза Усмоновага алоҳида салом айтиб қўйдилар. Сўхга яна боришларини, мен эса исталган пайтда алоқага чиқишим мумкинлигини айтдилар."