+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-02-2024, 21:39
136

"Обод қишлоқ" дастурида обод бӯлган маҳалла кӯчасининг аҳволи

"Сӯх туманида сӯнги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ӯлкан ишлар амалга оширилди ва биз бундан ниҳоят мамнунмиз. Аммо бизнинг Ғазноб маҳалламиз 2019 йилда Обод қишлоқ дастурига киритилган бӯлсада, маҳалладаги Селдаҳа кӯчасига бугун келсангиз тиззангизгача лой бӯлади. Бизнинг кӯча қачон асфалт, бетон ё ҳеч бӯлмаганда шағаллаштирилади? Мурожаатларимиз мана, неча йилдирки самара бермаяпди. Масъуллар эътибор беришар деган умидда Kishvar.uz -га мурожаат қилдик."

Сӯх туманидаги биринчи секторда жойлашган Ғазнов маҳалласа 2018-2019 йилларда ҳақиқатан ҳам "Обод қишлоқ" дастурига киритилиб, 8 млрд.сӯм маблағ ажратилган. Бу масалада биз ӯша пайт "Обод қишлоқ" дастурига киритилиб, обод бӯлмаган қишлоқ" номли танқидий лавҳа тайёрлаб сайтимизда эълон қилган эдик. 

Умид қиламизки, туман ҳокимлиги масъуллари мазкур масалага бефарқ бӯлмасдан, ӯз муносабатларини билдириб, муаммога ечим излайдилар.