+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-02-2024, 13:53
94

Инглиз тилини биладиган ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилди

Иш ҳақи 3000 АҚШ долларидан бошланади, танловдан ўтган номзодларга оилани олиб кетиш имконияти берилади.

Инглиз тилини биладиган ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Номзодлар судланмаган, IELTS 7 ёки OET 3,5 даражадаги сертификатга эга Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси бўлиши талаб этилади.

Иш ҳақи 3000 АҚШ долларидан бошланади, танловдан ўтган номзодларга оилани олиб кетиш имконияти берилади.

Қайд этилишича, лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган ҳамда меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Буюк британиялик ҳамширалар билан бир хил.

Инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга имконият сифатида Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECON университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга OET, CBT ва OSCE махсус курслари ташкил этилгани маълум қилинди.

OET имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жойи (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.

Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.