+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-02-2024, 16:09
75

Қиш ҳамон ҳукмрон бӯлишига қарамай, Сӯхда сумалак сайли бошланди

 

Қишнинг охирги кунлари айниқса, бизнинг туманимизда серёғин, қорли бўлгани барчани бирдек қувонтирди. Бу фаслнинг ўтган икки ойида кузатилмаган қор февраль ойининг охирги кунларида қиш ҳалигача ўз ҳукмида эканлигини тасдиқлади.

Бироқ, совуқ кунлар ҳукм сураётганига қарамай, Сӯх туманидаги биринчи сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар фуқароларини баҳорги кайфият аллақачон қамраб олган. Тул, Соҳибкор, Қалъача ва Ғазнов маҳаллалари аҳолиси ҳашар орқали ҳудудлардаги ариқларни тозалашган бўлишса, ушбу ҳудуд онахонлари баҳорнинг биринчи таоми – сумалак пиширишга бел боғлашди.

 Куни кеча Соҳибкор маҳалласида истиқомат қиладиган бир гуруҳ онахонлар маҳалла гузарига дошқозонлар солиб, сумалак пиширишга астойдил киришган. Аслида баҳор ушбу ҳудудга туман марказига нисбатан анча аввал кириб келади ва ушбу юмушлар ҳалқимизнинг баҳорги кайфиятидан нишона эканлигидан далолатдир. - дея хабар бермоқда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. Сӯх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Соҳибкор маҳалласига келиб, сумалак тайёрлаётган онахонлар билан сӯҳбатлашди